Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олдилар.
Ташриф дастурига мувофиқ, Президентимиз Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.