"REFERENDUM2023uzBot" телеграм боти яратилди
Бот орқали референдумга оид барча маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Хусусан:
– Конституциявий қонун лойиҳаси, унинг шарҳлари, халқ ва экспертлар фикр-мулоҳазалари;
– референдумга оид кўплаб саволларга жавоблар;
– бир қатор фуқаролик жамияти институтлари ва сиёсий партияларнинг умумхалқ муҳокамаси бўйича муносабатлари, тарғибот-ташвиқот жараёнлари;
– референдум учун расм яратиш ва дўстлар билан улашиш, махсус стикерларга эга бўлиш имконияти мавжуд.