Ўзбекистон Республикасининг чет элда истиқомат қилаётган фуқароларимиз эътиборига
Ассалому-алайкум ҳурматли ҳамюртлар,
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан буён барча амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчиликларида мамлакатимизда 2016 йилнинг охиридан бошлаб амалга оширилган иқтисодий ривожланишлар, шу жумладан қурилиш, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, саноат таълим ва соғлиқни сақлаш ва барча соҳаларда сезиларли силжишлар, ижобий ютуқлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шу жумладан, Президентимизнинг энг устувор йўналишларидан бири мусофирчиликда узоқ ва яқин юртларда юрган ҳар бир юртдошимизнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг хавфсизлигини таъминлашдир.
Таъкидлаш жоизки, ушбу масалаларда Андижон вилоятида аҳолини уй-жой ва иш билан таъминлаш, илм-фан ва таълимни ривожлантириш, замонавий кадрлар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган улкан ишлари ўрнак сифатида кўрсатилиб келинмоқда.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Ў.Умурзаков ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К.Абдураҳмоновнинг хорижий давлатларда, жумладан Сингапур, Австралия ва Янги Зеландияда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимизга Мурожаатини эътиборингизга ҳавола этаман. Мурожаатнинг тўлиқ матни Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги Элчихонаси веб-сайтида жойлаштирилган (http://singapore.mfa.uz/news/4314).
Қайд этилган Мурожаат нафақат Андижон, балки Ватанимизнинг бошқа вилоятларига ҳам тегишли.
Тез кунларда мазкур Мурожаат бўйича ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни Элчихонанинг электрон манзили (office@uzembassy.sg) орқали юборишингизни интизор билан кутиб қоламан.
Ҳурмат ва эҳтиром ила,
Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги
фавқулодда ва мухтор элчиси
Қаҳрамон Шакиров