Сингапурда бўлган ёки ушбу мамлакатга саёҳат қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Ҳурматли ватандошлар!
Сингапур учувчисиз учиш аппаратларини (дронлар) импорт қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи қатъий қонунчилик талабларини жорий қилди ва жорий этишда давом этмоқда. Парвозлар хавфсизлиги, стратегик обектларни ҳимоя қилиш ва ҳаво ҳудудининг бузилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дронлар ва учувчисиз учиш аппаратлари (Unmanned Aircraft - UA)
Сингапур барча турдаги дронлар, жумладан, истеъмолчи ва ҳаваскор қурилмалар учун мажбурий қоидаларни жорий қилди:
1. Оғирлиги 250 граммдан ортиқ бўлган дронлар Сингапур Фуқаро авиатсияси бошқармасида (CAAS) мажбурий рўйхатдан ўтказилиши керак.
2. Муайян ҳудудларда ва дронларнинг айрим тоифалари учун учиш махсус тайёргарлик ва рухсатномаларни талаб қилади.
3. 2025-йил 1-декабрдан бошлаб, оғирлиги 250 г дан ортиқ бўлган барча дронлар масофавий идентификатсия тизими (Broadcast Remote Identification - B-RID) билан жиҳозланган бўлиши талаб қилинади.
Жавобгарлик:
Рўйхатдан ўтмаган дронни бошқариш ёки B-RID талабларини бузиш 10000 Сингапур долларигача жарима ва/ёки 6 ойгача қамоқ билан жазоланади.
Тақиқланган, қўриқланадиган ёки чекланган ҳудудларда рухсатномасиз дронни бошқариш 20000 Сингапур долларигача жарима ёки такрорий ҳуқуқбузарлик учун 40000 Сингапур долларигача жарима ва/ёки 15 ойгача қамоқ жазоси билан жазоланади.
Хавфсизликка таҳдид соладиган жиддий қоидабузарликлар учун (айниқса, аеропортлар ва ҳарбий иншоотлар яқинида) 50000 дан 100000 Сингапур долларигача жарима ва 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, жиҳозлар мусодара қилиниши мумкин.
Масофадан идентификатсия қилиш тизими (B-RID)
B-RID оғирлиги 250 г дан ортиқ бўлган барча дронлар учун мажбурий бўлиб, дрон, оператор ва парвоз маълумотларини реал вақтда узатиш имконини беради.
Истисноларга фақат айрим ҳолларда, масалан, бино ичида учишда ёки Оператор рухсатномаси мавжуд бўлганда ва махсус дастурлардан фойдаланилганда рухсат берилади.
Жавобгарлик:
B-RID сиз учиш ёки тизимга атайлаб ёлғон маълумотларни тақдим этиш жиноят ҳисобланади ва 10000 Сингапур долларигача жарима ва/ёки 6 ойгача қамоқ жазосини келтириб чиқаради.
Муҳим чекловлар ва истисно ҳудудлари
Дронлардан фойдаланиш тақиқланган ёки қатъий чекланган:
- аеропортлардан 5 км радиусда;
- ҳарбий базалар, ҳукумат бинолари ва стратегик объектлар ҳудудларида;
- махсус белгиланган вақтинчалик чекланган ҳудудларда (масалан, йирик тадбирлар вақтида - Мустақиллик куни, Формула 1 ва бошқалар);
- баландликда - рухсатисиз 200 фут (тахминан 60 м) дан ортиқ.
Шуни ёдда тутиш керак:
Қонун барчага - ҳам Сингапур фуқароларига, ҳам чет элликларга, жумладан, сайёҳлар, талабалар ва иш визаси эгаларига тенг даражада қўлланилади.
Қоидабузарлик қуйидагиларга сабаб бўлиши мумкин:
- ҳибсга олиш ва қамоққа олиш
- катта миқдордаги жарималар (ўн минглаб долларгача)
- дронни мусодара қилиш
- депортатсия ва мамлакатга қайта кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
Ўзбекистон фуқаролари учун қуйилагилар тавсия этилади:
- Талабларни текширмасдан туриб, дронларни Сингапурга олиб кирманг;
- Рўйхатдан ўтмасдан, рухсатномасиз ва барча қоидаларга риоя қилмасдан дронларни учирманг;
- Ҳар қандай парвозларни амалга оширишнинг қонунийлигига шубҳа туғилса, улардан воз кечиш;
Сингапур қонунларига риоя қилиш сизнинг хавфсизлигингиз ва мамлакатда тинч яшашингиз кафолатидир.
Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги элчихонаси