Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсухнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари тафсилотлари

– Ўзбекистон Президенти Мўғулистон томонини яқинлашиб келаётган Халқ инқилоби куни билан ҳам табриклади;
– соғлиқни сақлаш, таълим, электрон савдо, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида илк кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бошланди;
– икки мамлакат ишбилармон доиралари ва идоралари вакиллари иштирокида қўшма бизнес форуми муваффақиятли ўтказилди;
– Улан-Баторда Ўзбекистон маҳсулотларининг шоурумига эга савдо уйи очилди;
– имтиёзли савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимларни қабул қилишни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди;
– Улан-Баторда Ўзбекистон геология вазирлигининг ваколатхонаси очилгани мамнуният билан қайд этилди;
– йил якунига қадар пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган;
– денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар учун халқаро таҳлил институти билан биргаликда энг қисқа ва самарали транспорт йўлакларини аниқлаш бўйича амалий тадқиқотлар ўтказиш таклифи билдирилди;
– Мўғулистон ёшларининг Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таълим олишини қайта тиклашга келишиб олинди;
– давлатимиз раҳбари Мўғулистон Президентини жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.