Ўзбекистонлик пианиночи Сингапурда концерт дастурини намойиш қилди

Ўзбекистонлик таниқли пианиночи Беҳзод Абдураимов 11-12 апрель кунлари Сингапурдаги "Esplanade" концерт залида чиқиш қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Жаҳонга машҳур асарларни ижро этган Беҳзод Абдураимов сингапурлик санъат ихлосмандларининг такрор ва такрор олқишларига сазовор бўлди.
Сингапур симфоник оркестри жўрлигида ижро этилган мусиқий композицияларнинг юксак ижроси уларни бир нафасда тинглаш имконини берди.
Маҳаллий мусиқашунослар ҳам Беҳзоднинг маҳоратини юксак баҳоладилар.
Таъкидлаш жоизки, мазкур концерт дастурида яна бир ватандошимиз, истеъдодли виолончелчи Жамшид Саидкаримов ҳам иштирок этди.