Ўзбекистон Президенти МДҲнинг норасмий саммитига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 7 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Саммитда етакчилар кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.