Келгуси йилда камида 7 миллион хорижий ва 12 миллион ички туристларни жалб қилиш вазифаси қўйилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаган видеоселектор йиғилишида турагентларга лицензия талабини бекор қилиб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.
Умуман, Туризм вазирлиги ва вилоят ҳокимлари олдига янги имкониятлардан фойдаланиб, келгуси йилда камида 7 миллион хорижий ва 12 миллион ички туристларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.
Келгуси йилда туризм экспортини камида 2 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.