“Дунё” ахборот агентлигининг Тайвань билан боғлиқ вазият бўйича хабари
Тайвань билан боғлиқ вазиятнинг ривожланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юзага келган кескинликнинг тезда бартараф этилишига умид билдиради.
Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари ва тамойилларига мувофиқ, “ягона Хитой” сиёсатини, бу мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб- қувватлайди.