IT Парк ва ЮНИСЕФ “Қизлар учун кўникма” тренинг дастурини ишга туширди
IT Парк ЮНИСЕФ билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Термиз ва Тошкент шаҳарларида 12-18 ёшли қизлар учун рақамли саводхонлик ва график дизайн бўйича “Skills4Girls” бепул комплекс ўқув дастурини ишга туширди.
Лойиҳанинг асосий мақсади қизларнинг инклюзив тамойил асосида ахборот технологиялари соҳасида фаоллигини, шунингдек, ўзига ишончини оширишдан иборат.
Ахборот технологиялари бўйича асосий кўникма ҳосил қилишга мўлжалланган бу дастур қизларнинг келажакда ишга жойлашиш ёки фрилансер (эркин ходим) сифатида ишлаш имкониятини оширади.
Лойиҳанинг давомийлиги 6 ой. Рақамли саводхонлик курсида “Microsoft Office” ва “Web” технологияси (HTML ва CSS), “Scratch” асоси, график дизайн учун “Photoshop”, “Corel Draw” дастурлари билан ишлаш ўргатилади. Бундан ташқари лойиҳа иштирокчиларига менторлик ёрдами берилади. Инглизча “ментор” сўзи “мураббий” маъносини англатади. Ментор, яъни тажрибали мутахассис шогирдни илҳомлантиради, шахсий ва профессионал ҳаётда ривожланишга кўмаклашади.