Халқ таълими вазирлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида хайрия акцияси ўтказилди
Халқ таълими вазирлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган оила фарзандалари, саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчилар ҳамда фаҳрий ўқитувчилар ҳолидан ҳабар олиш ва уларни байрам билан табриклаш акцияси ташкил этилди.
Вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу акция давомида Қорақалпоғистон Республикасида халқ таълими соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келган ўқитувчилар рўйхати шакллантирилди. Рўйхат асосида ўқитувчи ва ўқувчилар ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аҳмед Наримбетовлар Нукус шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзанди ҳамда соғлиғида нуқсони бор якка тартибда таълим олаётган ўқувчига бадиий адабиётлар тўплами ҳамда спорт анжомлари совға қилинди.
Шунингдек, кўп йиллик ўқитувчилик меҳнати учун О.Камаловга Қурбон ҳайити муносабати билан Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти номидан эсдалик совғалари берилди.173 нафар фахрий ўқитувчи ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам совғалар тақдим этилди.