Азиз ватандошлар диққатига,
Азиз ватандошлар,
2021 йилнинг 24 октябрь санаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгиланган.
Сингапурда, Австралияда ва Янги Зеландияда доимий ёки вақтинчалик истиқомат қилаётган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини 2021 йил 24 октябрь, якшанба куни, маҳаллий вақт билан 8.00 дан 20.00 гача Ўзбекистон Републикасининг Сингапурдаги элчихонасида қошида ташкил қилинган сайлов участкасига (манзил: 20 Kramat Ln, #04-01/02 United House, Singapore 228773 - Сoncorde Hotel Singapore мехмонхона орқасида) ташриф буюришга таклиф қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ёки консуллик идораларида вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган, чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари сайловда овоз бериш учун сайлов бошланишидан 15 кун олдин рўйхатдан ўтишлари шарт. Бунинг учун сайловчи шахсан элчихона ёзма равишда мурожаат қилиши ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг https://saylov.mfa.uz/ онлайн-портали орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Сайловда овоз беришда иштирок этиш тўғрисида қўшимча маълумотларни Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси интернет-саҳифалари ёки +6567343942/43, +6567345849 ҳамда электрон почта манзили: office@uzembassy.sg орқали мурожаат қилиб олиш мумкин.
Диққат! Овоз беришда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилиниши керак (нобиометрик, биометрик ёки хорижга чиқиш паспорти).
2021 йил 9 октябргача сайловчилар рўйхатида рўйхатдан ўтиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишингизни ва конститутциявий хуқуқингиздан тўлиқ фойдаланишингизни сўраймиз!
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикасининг
Сингапур Республикасидаги Элчихонаси